11:48 / 23.10.2019
6 262

Юздаги ҳуснбузар қайси касалликлар аломати эканини биласизми?

Юздаги ҳуснбузар қайси касалликлар аломати эканини биласизми?
Фото: «Autogear.ru»
Шифокорларнинг тахминича, юздаги тошма вужудимиздаги хасталиклардан дарак бериши мумкин. Масалан, пешанадаги ҳуснбузар гормонал ўзгариш ёки ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолардан далолат. Шунингдек, бош кийим сабаб терлаганда ҳам ҳуснбузар пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади «Хабар» нашри.

Бурундаги тошма юрак-қон томир тизимидаги бузилишлардан огоҳлантиради. Агар тошма қаншар соҳасида пайдо бўлса, жигарнинг қонни ёмон тозалаётганини англатади.

Кўз атрофидаги тошма буйрак яхши ишламаётганини билдиради, лаб атрофидаги ҳуснбузар эса ошқозон бузилиши ва ич қотишига ишора қилади. Яна лунждаги ҳуснбузар ҳам ошқозон-ичак йўлидаги муаммолардан огоҳлаштириши мумкин. Шунингдек, ўнг лунж нерв тизимига жавобгар. Шу боис юзнинг ўнг томонидаги тошма асабийлашмасликка чақиради. Чап лунждаги тошма эса жигар билан боғлиқ муаммолардан гувоҳлик бериши мумкин.

Иякдаги ҳуснбузар эндокрин тизими фаолиятидаги бузилишларга ишора қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юздаги ҳуснбузар қайси касалликлар аломати эканини биласизми?