Фото: «Medicalxpress»
АҚШда Жон Хопкинс университети олимлари ракнинг ўсиши учун зарур бўлган глутамин метаболизмини блоклайдиган препаратни яратишди. «JHU083» бирикмаси, шунингдек, хавфли ўсманинг микро айланасини ўзгартириб, иммун тизими олдида заифлаштириб юборади, дея хабар берилади «MedicalXpress» пресс-релизида.
Препаратнинг актив шакли «DON» глутамин антагонистини таъсирига тақлид қилиб, ўсма тўқималарида тўпланади. Маълумки, глутамин метаболик йўлларни рағбатлантириб, ўсмаларнинг жадал ўсишига сабаб бўлади. «JHU083» йўғон ичак раки, лимфома ва меланома бўлган сичқонларда синовдан ўтказилди. Бирикма ҳужайра, қон томирлардан иборат ўсма микро айланасига таъсир кўрсатиб, юқори кислоталик, кислород ва озиқ моддалар етишмаслиги туфайли иммун ҳужайраларига қарши курашади.
«JHU083» шишлар ўсишининг камайишига олиб келган ҳамда яшовчанликни яхшилаган. Айрим сичқонларда иммун реакцияси чақирган узоқ муддатли ремиссия кузатилган. Жониворларнинг ўсма ҳужайраларига такроран юборилганда ажралиш юз берган. Бу кучли иммун хотира шаклланганидан далолат. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди