12:12 / 15.11.2019
4 550

Одам танасида янги номаълум вирус аниқланди

Одам танасида янги номаълум вирус аниқланди
Фото: «Phys.org»
Халқаро олимлар гуруҳи одам физиологик суюқлиги намуналаридан номаълум вирус типини аниқлашди. Янги тур бактериофаг, яъни вирусларга тааллуқли бўлиб, бактерияларнинг мезбон-ҳужайралари сифатида фойдаланилади. Бу ҳақда «Phys.org» пресс-релизида маълум қилинган.

Мутахассислар инсон танасидаги пешоб, қон ва бошқа суюқликларнинг 111 та намунасини ўрганишди. Улар 43 та бактериофаг, жумладан, «Tunavirinae» оиласига мансуб янги турларини аниқлашди. Улар антибиотикларга чидамли инфекциялардан бири ҳисобланган «Escherichia coli» ичак таёқчасини юқтиради.

Маълумотларга кўра, бактериофаг дориларга бардошли генларни бактерияларга етказиб бериб, яширин патоген таналар орасида антибиотикларга чидамлиликни оширади. Олимлар фикрича, одамлар танасида фагларнинг хилма-хиллиги ва тарқалишини, шунингдек, вирусларнинг ўзаро алоқасини ўрганиш ниҳоятда муҳим. Бундан ташқари, фаглар бактерияларнинг муайян турларига ҳужум қилиб, микрофлора мувозанатини издан чиқариши ва турли касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар фагларнинг мезбон-ҳужайрасиз ҳам атроф-муҳитда яшай олишини ва дезинфекцияловчи воситаларга чидамлиликни ошириши мумкинлигини аниқлашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Одам танасида янги номаълум вирус аниқланди