07:57 / 01.12.2019
4 656

Германиялик бемор ити туфайли камдан-кам учрайдиган юқумли касалликдан вафот этди

Германиялик бемор ити туфайли камдан-кам учрайдиган юқумли касалликдан вафот этди
Шифокорлар уй ҳайвонлари эгаларига, агар уларда гриппга ўхшаш нохуш аломатлар кузатилаётган бўлса, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Германияда бир киши ити туфайли камдан-кам учрайдиган касалликдан вафот этди. 63 ёшли соғлом аёл ити туфайли касалликка чалинди ва кўплаб аъзоларининг ишдан чиқиши натижасида ҳалок бўлган.
Бу инфекция итларнинг сўлаклари орқали юққан. Шифокорлар бемордаги касаллик белгиларини текширмоқчи бўлишганда беморнинг аҳволи ёмонлашган.

Кейин маълум бўлишича бир неча ҳафта илгари у ити билан ўйнаганда уни ялаган, аммо уни тишламаган ҳам жароҳатламаган ҳам.
Бу беморда буйрак етишмовчилиги ва жигар яллиғланиши туфайли унинг аҳволи яна ҳам оғирлашган.
Тўртинчи куни шифокорлар қон анализидан келиб чиққан ҳолда саратон ташхисини қўйишди ва унга антибиотиклар тизимини кучайтирдилар.

Аммо унинг мияси шишиб кета бошлади ва қорин қисмидан ички қон кетиши баъзи аъзолар, шу жумладан талоқнинг функцияси бузилгани аниқланди. Сўнг, беморнинг оила аъзоларига хабар бериб, шифокорлар даволашни тўхтатишга мажбур бўлишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Германиялик бемор ити туфайли камдан-кам учрайдиган юқумли касалликдан вафот этди