23:31 / 02.12.2019
7 613

Нотўғри қилинган укол Самоада қизамиқ эпидемиясига сабаб бўлди

Нотўғри қилинган укол Самоада қизамиқ эпидемиясига сабаб бўлди
Самоада қизамиқ касаллигидан ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди, касалликка чалинганлар сони деярли 4000 га етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасига кўра, ҳалок бўлганларнинг 48 нафари беш ёшгача бўлган болалардир.
Жаҳон миқёсида қизамиқдан ўлим даражаси 1960 йиллардан бери кескин пасайган бўлсада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёни огоҳлантирмоқда.

Қизамиқ ўта юқумли касаллик бўлиб, у танада тошма тошиши, йўтал ва иситма кўтарилишига сабаб бўлади.
Душанба кунги маълумотларга кўра, Тинч океани оролидаги мамлакатларда ушбу касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 3728тани ташкил қилди.

200 мингга яқин аҳолиси бўлган ушбу мамлакатда 20 ноябрь куни фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Аксарият оммавий йиғилишлар тақиқланган, мактаблар ва университетлар ёпилган.
Бу ҳолат барчага катта таъсир кўрсатмоқда“, деди UNICEFнинг Тинч океанидаги вакили Шелдон Етт ВВCга.

Ўтган ой фавқулодда вазият тўғрисидаги декларациядан кейин оммавий эмлаш ҳаракатлари бошланди, 58 мингдан ортиқ аҳоли эмланди, дея хабар беради ҳукумат.
2018 йил июль ойида Самоада қизамиқ, тепки ва қизилча касалликларига қарши эмлашлар натижасида икки гўдак вафот этди ва бу аҳоли ўртасида катта ваҳимага сабаб бўлди.

Аммо кейинчалик ҳамширалар вакцинани сув ўрнига муддати ўтган тинчлантирувчи укол билан аралаштирганлиги маълум бўлди.
Иккала ҳамшира ҳам қотилликда айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нотўғри қилинган укол Самоада қизамиқ эпидемиясига сабаб бўлди