4 786
Бош прокурор: Беморларга дори ёзиб бериш ҳақиқий маънода «бизнес»га айлантириб юборилган
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда талон-тарожлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг сабабларидан бири – соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида дори воситаларига эҳтиёжни шакллантириш бўйича мавжуд тартибга умуман амал қилинмаслиги эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Оқибатда, дори-дармонларга талабни ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, белгилаш ўрнига, айрим дори воситаларини асоссиз равишда эҳтиёждан ортиқча харид қилиниши бюджет маблағларини самарасиз совуришга шароит яратмоқда.
Масалан, жорий йилнинг биргина 8 ойида республика бўйича 464 млн. сўмлик 538 турдаги дори воситаларига яроқлилик муддатида талаб бўлмаган ҳамда муддати ўтгач, йўқ қилинган.
Шифокорларимиз беморларга дори-дармон буюриш, ихтисослашган текширувларга йўлланма беришда холис тавсия бериш ўрнига, бу жараённи ҳақиқий маънода “бизнес”га айлантириб юборганлиги аҳоли ҳақли норозиликларига сабаб бўлаётганлиги, бу борада вазирлик мутасаддилари томонидан профилактик ишлар олиб борилмаётгани кескин танқид қилинди.
Бош прокурор, даволаш ишларидан мақсад юртимизни хорижда ишлаб чиқарилган, бўлар-бўлмас дори воситалари ўтказиладиган бозорга айлантириш эмас, балки том маънода аҳоли саломатлигини асраш бўлиши кераклигига, эътиборни қаратди.
Тадбир давомида соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мутасадди ходимларнинг йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар бўйича батафсил тушунтириш ва изоҳлари эшитилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди