4 474
Халқ табобати академияси раиси: «Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз»
Фото: Халқаро пресс-клуб
Халқаро пресс-клубнинг "Халқ табобати: тарихий анъаналар, замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили" мавзусига бағишланган учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ табобати академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Шифобахш доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш маркази вакиллари иштирок этмоқда.
Халқ табобати академияси раиси, техника фанлар номзоди Меҳри Наврўзованинг сўзларига кўра, халқ табобатига ижобий муносабатда бўлганлар ҳам, салбий муносабатдагилар ҳам бор.
“Халқ табобатига ижобий муносабатда бўлганлар ҳам, салбий муносабатдагилар ҳам бор.
Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз. Шу сабабли ҳам фуқароларимизда уларга ишонч йўқ.
Бир соатда ракни даволаймиз, деб айтадиган табиблар бор. Унақаларга биз эшигимизни ёпамиз. Биз шундай табиблар билан курашишимиз керак”, - дейди Меҳри Наврўзова.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловнинг айтишича, табибларга янги талаблар ҳам қўйилади.
“Табибнинг ишхонаси қандай бўлиши керак? У гигиена талабларига жавоб берадими? Энди табибларга шу каби талаблар ҳам қўйилади.
Аъзолар билан боғлиқ ҳар қандай касалликнинг хуруж даврида врачга борган яхши. Ундан бошқа ҳолатларга табибга кўриниш мумкин”, - дейди Фарҳод Раҳимқулов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»