АҚШда COVID-19 коронавирусига қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича клиник синовлар бошланган, вакцина Вашингтондаги Саломатлик миллий институти томонидан ишлаб чиқилган. Бутун дунёда инфекцияга қарши курашишнинг турли воситаларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот марказлари томонидан ишлар олиб борилмоқда, олимларнинг тахминига кўра, вакцинани ишлаб чиқишга бир неча ой вақт талаб қилади.
Вакцина ишлаб чиқиш жараёни устида бир нечта давлатда ишлар олиб борилмоқда
Хитой янги турдаги коронавируснинг штамми ҳақида маълумот бергач, олимлар инфекцияга қарши кураша оладиган вакцина устида бош қотиришни бошлаб юборди. ХХР, Жанубий Корея, АҚШ, Исроил, Германия, Канада, Нидерландия, Франция ва COVID-19 тарқалган бошқа мамлакатларда вакцина ишлаб чиқиш юзасидан тажрибалар ўтказилмоқда. Ушбу тадқиқотларда турли институтлар ва тижорат компаниялари иштирок этмоқда.
Январдан бери Россия тадқиқот институтлари ҳам вакцина ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда. Улар сафига тирик вирус билан ишлай олмайдиган, лекин давлатга ўз ишланмаларини беришга тайёр ташкилотлар ҳам кўмак бермоқда. Прецезион ва регенератив тиббиёт илмий-клиник маркази директори Альберт Ризванов қозонлик олимларнинг ёзда вакцинани синтезлаб, уни ҳужайралар ва тажриба ҳайвонларида синовдан ўтказмоқчи эканини билдирди.
«Вакцина ҳайвонлар танасига юборилгач уларда вирус ҳужайраларига қарши курашувчи антитела ишлаб чиқара олиш ёки олмаслиги кузатилади», — дейди Ризванов.
Агар вакцина ҳайвонларда коронавирусга қарши иммунитет пайдо қила олса, қозонликлар давлат идоралари билан боғланиб, улардан клиник тадқиқотларга қадар ва клиник тадқиқотларда вакцинани синовда ўтказишни сўраши мумкин.
Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова мамлакатда вакцина ишлаб чиқиш жараёни тезлаштирилишини маълум қилган ва Новосибирскдаги «Вектор» давлат илмий тадқиқот марказида бешта йўналиш бўйича 13 вариантдаги вакцина ишлаб чиқилаётганини билдирган.
АҚШ вакцинани биринчи бўлиб одамларда синовда ўтказишни бошлади
Айрим давлатлардаги тадқиқотчилар COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқишда сезиларли ютуқларга эришди. Канаданинг Саскачевна университети олимлари препаратни ҳайвонларда синовдан ўтказмоқда. Аммо одамларда тест қилиш борасида ҳали ҳам иккиланиш мавжуд. Ишни якунлашлари учун тахминан бир йил вақт талаб этилади.
Нидерландияда Утрехт ва Эразма Роттердам университетлари коронавирусни блоклай оладиган антителани биринчи бўлиб топганини эълон қилган. Ҳужайра биологияси профессори Франк Гросвельдинг сўзларига кўра, антитела касалликни даволашда ёрдам бериши мумкин, лекин асосий мақсад — инфекцияни олдини олиш ва касаллик профилактикаси.
Нидерландиялик олимлар катта илмий ютуққа эришилгани, бироқ ушбу методни бошқалар ҳам текшириб кўриши лозимлигини қайд этган. Антителанинг синовига бир неча ой вақт талаб қилинади ва вакцинанинг тайёр бўлишига бир неча йил кетади.
Энг катта прогресс АҚШ саломатлик миллий институтида (NIH) ва Moderna биотехнологик компаниясида кузатилган. 16 мартдан Сиэтлдаги Kaiser Permanente тадқиқотлар клиникасида улар ишлаб чиққан вакцинанинг синовлари бошланди. Тест учун 45 нафар соғлом одамлар (кўнгиллилар) танлаб олинди, улардан бирига дори воситаси юборилган.
Биринчи босқичда вакцинани самарадорлик кўрсаткичи эмас, балки салбий таъсирлари ўрганилади, шу сабабли тадқиқот иштирокчиларига COVID-19 коронавируси юборилмаган. NIH ва Moderna тез суръатларда препаратни клиник тадқиқотлар миқёсигача олиб чиқди, лекин олимлар ишлаб чиқаришга қўйиладиган вакцина учун бир йилдан 18 ойгача бўлган вақт талаб этилишини билдирган.
Нима учун вакцинанинг яратилишига бунча кўп вақт кетмоқда?
Одамлар коронавирус пандемияси бошланганидан бир йил вақт ўтгач ҳам унга қарши эмлана олмайди. Ҳатто, тест қилиш ҳайвонлардан одамларга ўтган пайтда ҳам синовларга бир неча ой вақт талаб этилади. Улар босқичма-босқич ўтказилади, ҳар бир жараённи ўрганишга ойлар ёки йиллар керак бўлади. Вакцина ўнлаб, юзлаб, минглаб кўнгиллилардан иборат гуруҳларда самарадорлик борасида текширилиши лозим. Ушбу жараён амалга ошганидан кейингина лицензия тақдим қилинади.
Тасдиқдан ўтказилгач вакцинани ишлаб чиқариш босқичига ўтилади. Бундай ҳажмдаги вакциналарни ишлаб чиқариш мураккаб ва қимматга тушади ва лаборатория, ишлаб чиқиш препаратлари билан ишлаб чиқарувчи шуғуллана олмайди. Бунда сифат назорати масаласи ҳам юзага чиқади, дея қайд этган вирусолог Кэтрин Стивенсон.
Молекуляр иммунолог Дэвид Вайнернинг айтишича, кўплаб компаниялар вакцинага инвестиция киритишдан ҳадиксирамоқда, сабаби вакцина бозорда пайдо бўлганидан кейин эпидемия кескин камайиб кетиши мумкин.
«Улкан дори саноати бунга аралашишдан қўрқади, сабаби касаллик камая бошлагач лойиҳага тикилган пуллар ҳам йўқола бошлайди», — дейди Вайнер. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”