00:02 / 03.01.2022
1 855

Аёллар саломатлиги учун фойдали 10 маҳсулот

Аёллар саломатлиги учун фойдали 10 маҳсулот
Фото: «Домашний очаг»
Саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун истеъмол маҳсулотларига эътиборли бўлиш керак. «Домашний очаг» нашри аёллар исталган ёшда истеъмол қилса бўладиган ва соғлик учун фойдали маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

Зайтун ёғи
Узоқ умр кўришга ҳисса қўшадиган зайтун ёғи юрак ва қон-томирлар учун аҳамиятли бўлган монотўйинмаган ўсимлик ёғларининг кони саналади. Таркибидаги фитонутриент ва олеканталлар яллиғланишни камайтириб, остеоартрит, сут бези, жигар ва ичаклар саратонида ёрдам беради. Шунингдек, қандли диабетдан азият чекадиган беморларнинг қонидаги глюкозани ҳам назорат қилиш хусусиятига эга ҳисобланади.

Лосось
Омега-3, EPA ва DHA ёғ кислоталарининг манбайи ҳисобланган лосос, юрак касалликларининг хавфини камайтириб, кайфиятни кўтаради, шунингдек, иккинчи турдаги қандли диабет ривожланишининг олдини олади.

Ясмиқ
Оқсил ва клетчаткага бой бўлган ясмиқ гликемик индекси юқори эмаслиги билан ҳам ўзига хосдир. Унинг истеъмоли қондаги глюкоза миқдорини назорат қилади ва вегетарианлар таомномаси учун айни муддао ҳисобланади.

Пиёз
Пиёзда юрак ва қон-томирлар саломатлиги учун фойдали бўлган антиоксидант ва флавонидлар сероб бўлади.

Бодом
Бодом истеъмоли қон босимни меъёрга келтириб, липид ва глюкоза миқдорини назорат қилади, шунингдек, хотиранинг яхшиланишига ҳисса қўшади. Унинг бир ҳовучи билан тамадди қилиш қоринни узоқ вақт тўқ тутиб, вазнни ошиб кетмаслигини таъминлайди.

Қуритилган хурмо
Кальций ва магнийга бой бўлган қуритилган хурмода кўз учун фойдали саналган лютеин-зеаксантин антиоксиданти мавжуд бўлади.

Зарчава
Зарчава таркибидаги куркумин антиоксиданти қон-томирларни ёғ босишининг олдини олади. Зарчавадан нафақат таом, балки ичимлик тайёрлашда ҳам фойдаланса бўлади.

Тарвуз
Тарвуз қон-томирлар эластиклигини таъминлаш учун муҳим саналган азот оксидининг ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш хусусиятига эга бўлган аминокислота – ситруллинни ўз ичига олади.

Тухум
Д витамини ва омега-3 ёғ кислотасига бой бўлган тухумни мунтазам равишда ейиш мия саломатлигини мустаҳкамлайди, кексайганда когнитив қобилиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, тухум мушаклар массаси учун муҳим бўлган оқсилнинг кони ҳам саналади. Шу сабаб ҳам кунни тухумдан тайёрланган омлет билан бошлаш тавсия қилинади.

Сут маҳсулотлари
Мушаклар массасининг бирданига камайишининг олдини олиш учун таркибида оқсил бисёр бўлган маҳсулотлар, хусусан, сут маҳсулотларини ейишни канда қилмаслик керак. Шу сабаб ҳам кунлик таомномадан D витамин ва омега-3 кислотасига бой йогурт, кефир ҳамда творог ўрин олишига эътибор қаратиш керак. Қолаверса, спорт билан шуғулланишни ҳам йўлга қўйиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аёллар саломатлиги учун фойдали 10 маҳсулот