872
Мутахассис: коронавирус билан касалланган 90−95 фоиз беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавируснинг янги тури олдинги дельта ва "британча" штаммларига нисбатан бироз енгил ўтаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда муассасада коронавирусга чалинган 1300 нафардан зиёд бемор даволанмоқда. Сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани боис, 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони ҳам кескин ошган.
“Ҳозирда муассасамизга ўртача кунига 300-400 нафар бемор мурожаат қилиб, шундан 200-300 нафари касалхонага ётқизиляпти. Ваҳоланки, январь ойининг тўртинчи санасига қадар кунига 65-70 та мурожаат бўлиб, шундан 70 фоиз бемор даволанишга ётқизилган”, — дейди у.
Беморларда иситма, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, ҳолсизлик каби оддий респиратор белгилар билангина намоён бўлмоқда.
“Қолаверса, 5 январдан бошлаб шифохонага келаётган 90-95 фоиз беморда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши нисбатан кам. Ўпкада зарарланиш деярли кузатилмаяпти”, — деди Анвар Ҳусанов. Унинг сўзларидан ССВ матбуот хизмати иқтибос келтирган.
Шунингдек, даволаниш муддати эса қисқариб, ўртача 5 кунни ташкил қилмоқда. Оғир аҳволдаги беморларни даволашда ишлатиладиган вирусга қарши "Ремдесивир" ва бошқа дори воситаларига бўлган эҳтиёж камайган.
Ҳозир 190 ўринга мўлжалланган жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада қисқарган. Дельта штамми авж олган ўтган йил ёз ойларида реанимацион бўлимларда беморлар сони анча кўп бўлган.
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори фуқароларни ортиқча саросимага берилмасликни, зарурат бўлмаганда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликни, агар ўзларида касаллик белгиларини сезса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишларини сўраган.
Шунингдек, мутахассис барчани касалликка қарши эмланишга, агар вакцина олган бўлса, бустер дозаларини олишга чақирган.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашган. 18 январь куни пандемия бошидан буён рекорд даражада 1214 кишида коронавирус тасдиқланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда