17:37 / 21.01.2022
1 086

Нима учун қаҳвадан кейин сув ичиш керак?

Нима учун қаҳвадан кейин сув ичиш керак?
Фото: Pinterest
Бир стакан янги қаҳва — тонгни бошлашнинг ажойиб усули. Кофеиннинг юқори миқдори туфайли ичимлик тетиклаштиради, самарадорлик ва концентрацияни оширади ва диққатни жамлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, қаҳванинг ножўя таъсири ҳам бор: у организмни сувсизлантиради, тиш эмалига путур етказади, шунингдек, қон босимининг кескин ошишига олиб келиши мумкин. Бу нохуш оқибатлардан ҳимояланиш учун қаҳва билан бир стакан сув ичиш кифоя.

Совитилган қайноқ сув билан қаҳва ичиш одати кўп асрлар давомида Шарқ мамлакатларида мавжуд. Улар, биринчи навбатда, қаҳва таъмини яхшироқ ҳис қилиш учун сув ичишди: ичимликнинг ҳар бир қултумидан кейин рецепторлар сув билан тозаланса, у янада аниқ таъмга эга бўлади. Ҳозирда эса ҳар қандай овқатланиш мутахассиси бутунлай бошқа сабабларга кўра қаҳва билан сув ичишни маслаҳат беради.

Биринчидан, кофеин кучли суюқлик ҳайдовчи таъсирга эга, бунинг натижасида организм сувсизланади. Бу жуда кўп нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин, шунинг учун организмдаги суюқлик даражасини диққат билан кузатиб бориш керак. Қаҳвадан кейин дарҳол бир стакан сув ичиш орқали сув мувозанати тикланади ва сувсизланиш хавфи камаяди. Ёдда тутиш керакки, бу стакан кундалик суюқлик талабининг бир қисми бўлмаслиги лозим. Агар кунига икки литр сувдан ташқари ҳар бир стакан қаҳва билан ҳам сув ичиш керак.

Иккинчидан, қаҳва тиш эмалининг рангини ўзгартириши мумкин бўлган ўсимлик бўёқларига бой. Бунда яна сув ёрдамга келади. Қаҳва қолдиқларини сув билан ювиш орқали кислота ва эмал ўртасидаги ўзаро таъсир реакциясининг олдини олиш мумкин. Шу билан бирга, қаҳвадан кейин дарҳол тишларни ювмаслик керак – бу тиш саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, кофеин қон босимини кескин ошириши мумкин, бу одатда гипертония билан оғриган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин. Сув қаҳвани суюлтиради, бунинг натижасида юрак ва қон томирларининг зўриқиши бартараф этилади ва босимнинг кескин ошиш хавфи бутунлай камаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун қаҳвадан кейин сув ичиш керак?