Фото: «Домашний очаг»
Етарли миқдорда клетчатка, шунингдек, бошқа фойдали витамин ва минералларни олиш учун сабзавотларни ҳар куни истеъмол қилиш керак. Деярли ҳар қандай сабзавот саломатлик учун зарурдир, аммо имкон қадар тез-тез истеъмол қилиниши керак бўлган ҳақиқий чемпионлар мавжуд.
Пиёз
Янги пиёзда антиоксидантлар кўп бўлиб, улар эркин радикалларнинг салбий таъсирига қарши курашади ва саратон ҳужайраларига қаршиликни оширади. Эсда тутиш керакки, хом ёки тузланган пиёзнинг фойдаси жуда кўп.
Маккажўхори
Бу сабзавот ҳамма учун фойдали, айниқса, кексалар учун. Тадқиқот шуни тасдиқладики, маккажўхорида бой бўлган махсус антиоксидант лютеин кексаликда кўрлик ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бошоқлар қанча узоқ пиширилса, антиоксидантлар миқдори шунчалик юқори бўлади.
Нўхат
Ҳажми муҳим бўлмаган маҳсулотлардан бири: кичик нўхатлар ошқозон саратони хавфини камайтиришга ёрдам берадиган бирикмаларга тўла. Уни ҳар куни – янги, консерваланган ёки бошқа усулда тайёрланганини истеъмол қилиш мумкин.
Карам
Оддий карам таркибида зарарли холестерин даражасини сезиларли даражада камайтирадиган ва юрак хасталиклари хавфининг олдини оладиган антиоксидант бўлган C витамини мавжуд.
Брокколи
Карамлар оиласига мансуб ушбу сабзавот саратон касаллигига қарши курашда фойдали ҳисобланади: тадқиқот шуни кўрсатдики, бу сабзавотни ҳафтасига беш марта истеъмол қилиш пешоб пуфаги саратони ривожланиш хавфини икки баравар камайтириши мумкин.
Қизил қалампир
Битта ўрта катталикдаги қалампир C витамини кунлик қийматининг 150 фоизини ўз ичига олади, бу атеросклерознинг олдини олишга, юрак ва қон томирларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Исмалоқ
Кўзлар саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар шунчаки исмалоқни мунтазам истеъмол қилиши керак. У кўз соғлиғини қўллаб-қувватлайдиган ва кекса одамларда кўриш қобилияти пасайишининг олдини олишга ёрдам берадиган каротеноидлар, антиоксидантларга бой.
Брюссель карами
C витамини юқори бўлган яна бир сабзавот, шунингдек, эркин радикалларни зарарсизлантиришга ёрдам берадиган антиоксидантлар, юрак касалликлари билан курашиш ва катаракта ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Лавлаги
Бу илдиз сабзавот саратонга қарши курашда ёрдам берадиган фойдали антиоксидантларга, шунингдек, кўз саломатлиги учун зарур бўлган лютеинга бой. Бундан ташқари, фойдали хусусиятлар пишириш ва қовуришдан кейин ҳам сақланиб қолади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди