22:30 / 21.03.2022
1 696

Тетиклик, сарвиқомат ва саломатлик учун: қонда шакар миқдорини камайтиришнинг 3 та оддий усули

Тетиклик, сарвиқомат ва саломатлик учун: қонда шакар миқдорини камайтиришнинг 3 та оддий усули
Фото: Marie Claire
Қандли диабет чалинмаганлар ҳам организмини энг яхши ҳолатда сақламоқчи бўлса, қонда шакар миқдорини тушириш бўйича оддий ва самарали маслаҳатлар, албатта, ёрдам беради.

Ҳар бир инсон гормонлар шакар даражасини пасайтиришга ёрдам беришини билади, лекин одамлар глюкоза даражасини нормал сақлашга ёрдам берадиган табиий усуллар ҳам борлигини унутишади. Диетологлар шакар даражасини назорат қилиш учун диета ва турмуш тарзи каби оддий чораларни тавсия қилади. Бу рақамларни нафақат соғлом диапазонга суради, балки вазн йўқотиш ва огоҳликни ҳис қилишга кўмаклашади.

Рационга келсак, мутахассислар жўхори унини кундалик рационга киритишни тавсия қилади. Унинг таркибидаги клетчаткалар глюкемик назоратга фойдали таъсир кўрсатади ва ҳатто шакарни нормаллаштириши мумкин. Nutrients журналида чоп этилган 2020 йилги тадқиқотга кўра, эрувчан толанинг истеъмолини ошириш қонда глюкозанинг кескин кўтарилишини олдини олади. Нонушта учун қўшимча таъм берувчиларсиз дон маҳсулотини истеъмол қилиш энг яхши вариантдир.

Агар ҳаётни ширинликларсиз тасаввур қилиш қийин бўлса, қора шоколадга устунлик бериш лозим. Бу инсулин ишлаб чиқаришга ёрдам беради ва шу билан қонда шакар даражасини пасайтиради. Бунинг кунига 30 граммдан ортиқ бўлмаслиги 2015 йилги тадқиқот билан тасдиқланган.

Овқатдан кейин пиёда юринг
Предиабет ёки диабет билан касалланганлар кўпинча жисмоний фаолиятнинг муҳимлигини эслатиб туради. Ушбу тавсия ҳали жиддий қийинчиликларга дуч келмаган, аммо шакар даражасидан хавотирда бўлганлар учун ҳам амал қилади. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мушакларнинг ишлаши ва қон айланиши уни камайтириши мумкин. Harvard Health маълумотларига кўра, куч машқлари ҳам, аэробик машқлар ҳам вазн йўқотишга олиб келмаса ҳам, шакар даражасини пасайтиради.

Кундалик ишлар ҳар куни спорт залига боришга имкон бермаса ҳам, овқатдан кейин шунчаки сайр қилиш орқали жисмоний машқлар фойдасини олиш мумкин. Diabetes Care журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, овқатдан кейин юриш кекса одамларда глюкемик назоратни сезиларли даражада яхшилайди. Айтганча, овқатдан сўнг дарҳол 15 дақиқа оддий юриш қондаги қанд миқдорини назорат қилишда куннинг бошқа исталган вақтида 45 дақиқалик узоқ юришдан ҳам самаралироқ ҳисобланади.

Қўшимча сув ичинг
Қонда шакар даражасини бошқаришга ҳаракат қилаётганда, доимо углевод, калориялар ва шакарни маълум бир чегарадан пастроқ сақлаш учун ишлаётгандек ҳис қилиш мумкин. Бошқа томондан, гидрация чеклаш керак бўлмайди. Дарҳақиқат, кун давомида кўп миқдорда сув ичиш қонда шакарни меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Буйраклар қанча кўп сув ишлаца, улар ортиқча шакарни шунчалик яхши олиб ташлайди. Яқинда ўтказилган олтита тадқиқотнинг таҳлили шуни кўрсатдики, кўпроқ сув ичиш иккинчи тоифа диабет хавфини камайтиради.

Ўз вақтида ухлашга ётинг
Барча мутахассислар бир овоздан яхши тунги дам олиш глюкоза даражасини нормаллаштириши мумкинлигини таъкидлайди. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) маълумотларига кўра, кечаси етти соатдан кам ухлаш инсулин қаршилигини ошириши ва эртаси куни очликни келтириб чиқариши мумкин. Бу нотўғри овқатланиш одатларига ва юқори углеводли, шакарли озиқ-овқат танлашга имконият яратади. 2008 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, уйқу етишмаслиги глюкоза алмашинувининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бир кечада ухлаш одатларини ўзгартириш даргумон, аммо узоқ вақт давомида бир вақтда ухлашга ҳаракат қилинса, бу, албатта, самара беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тетиклик, сарвиқомат ва саломатлик учун: қонда шакар миқдорини камайтиришнинг 3 та оддий усули