Пишлоқ жуда фойдали маҳсулот, бироқ уни ҳар куни тановул қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Sputnik радиоси бу ҳақида мутахассиснинг фикрини маълум қилди.
Шифокор-парҳезшунос, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Бобровскийнинг айтишича, пишлоқ ҳар куни истеъмол қилинадиган маҳсулот эмас. Кўп миқдорда у атеросклероз (йирик қон томирларининг зарарланиши билан боғлиқ сурункали касаллик), юқори қон босими ва бошқа юрак қон-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.
“Ушбу сут маҳсулотини ҳар куни истеъмол қилиб бўлмайди. Чунки у юқори калорияли ва таркибида зарарли ёғлар ва холестерин бор”, - дейди шифокор. Баъзи пишлоқ турида туз кўп.
“Кунда 100-150 грамм пишлоқ саломатлик учун зарарли эмас. Маҳсулот- оқсил, аминокислоталарга бой. Пишлоқ оқсилининг ҳазм бўлиши яхши. Бу модда туфайли иммунитет мустаҳкамланади, организм барча аъзоларининг тўғри ишлашини рағбатлантиради. Чунки оқсил танамизнинг асосий қурилиш материали”, - дейди парҳезшунос. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”