Фото: «Домашний очаг»
Гастроэнтеролог-гепатолог Сергей Вялов ичакларни қандай қилиб тўғри, хавфсиз ва самарали тозалаш кераклигини маълум қилди.
«Мева, сабзавотлар ва сувни етарли даражада истеъмол қилиш ичакни мунтазам тозалашга ёрдам беради», — деди гастроэнтеролог Сергей Вялов.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ичакларни мунтазам равишда тозалаш керак, акс ҳолда яллиғланиш, полип ва ҳатто саратон ривожланиши хавфи юқори бўлади. Шифокор бунинг учун халқона даволаниш усулларидан фойдаланишни тавсия этмайди, шунчаки рационга клетчаткага бой маҳсулотлар ва оддий сувни киритишни лозим деб билади.
«Булар ҳазм бўлмайдиган углеводлар. Улар ичак деворларидан ортиқча нарсаларни қириб ташлайди, перисталтикани рағбатлантиради ва яхши бактерияларнинг кўпайишини қўллаб-қувватлайди», — деди шифокор.
Клетчатка — бу сўрилмайдиган ёки тўлиқ ҳазм бўлмайдиган углевод. У чўтка каби ҳаракат қилади, ичак деворларидан ортиқча нарсаларни тозалаб ташлайди. Бунга параллел равишда перисталтика бошланади, ич қотиши йўқолади.
Кўп миқдорда клетчатка мева ва сабзавот, дон маҳсулотларида мавжуд. Қўшимча клетчаткалар манбаси сифатида биоқўшимчалардан ҳам фойдаланиш мумкин: танқисликни тўлдириш учун кунига 30 грамм етарли. Аммо муҳим шарт — кунига камида 1,5 литр сув ичиш керак.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ичаклардан кўп нарсалар ўтади ва вақт ўтиши билан унинг деворларига чиқинди маҳсулотлар тўплана бошлайди. Агар танани тозалашга мурожаат қилинмаса, бундай муҳит турли хил яллиғланишларга ва ҳатто полипларнинг шаклланишига олиб келиши мумкин.
«Ичакларни қандай тозалаш керак? Муқобил тиббиёт клизма ва сурги воситаларини таклиф қилади. Дарҳақиқат, ичакни бир марта тозалашнинг маъноси йўқ. Уни ҳар доим тозалаш керак. Бу ҳар куни мутахассис ҳузурига ташриф буюриш керак дегани эмас. Шунчаи ичакни тозалаш учун клетчаткани мунтазам истеъмол қилиш кифоя», — дейди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”