Фото: Legion Media
Аксарият одамлар кўп шакар истеъмол қилиш қандли диабетга олиб келади, деб ишонади. Бу касаллик қандли диабет деб бежиз айтилмагандир, эҳтимол. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
Қандли диабетга нима сабаб бўлади?
Қандли диабет — бу инсулин ишлаб чиқариш ёки унинг таъсири ёхуд ҳар иккаласининг бузилиши натижасида сурункали гипергликемия (қонда ҳаддан ташқари юқори глюкоза даражаси) билан тавсифланган метаболик касаллик гуруҳи ҳисобланади. Бу бузилишлар турли органларнинг (кўз, буйрак, асаб, юрак ва қон томирлари) шикастланиши, дисфункцияси ва етишмовчилиги билан бирга келади.
1-тоифа диабет генетик мойиллик мавжуд бўлганда ривожланади, бу ошқозон ости бези ҳужайраларининг аутоиммун шикастланиши учун қўзғатувчи сифатида ҳаракат қилувчи омиллар томонидан амалга оширилади. Оддий қилиб айтганда, бу ирсий касаллик. Агар ота-оналардан бирида 1-тоифа диабет бўлса, болада ҳам ушбу патология учраши эҳтимоли кўпроқ. 1-тоифа диабетда ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқармайди. Шу сабабли бу дардга чалинганлар бутун умри давомида уни ташқаридан инъекция орқали олади.
2-тоифа диабет бошқа сабабларга кўра ривожланади. Бунга ҳамма чалиниши мумкин. 2-тоифа диабет инсулин қаршилигидан келиб чиқади.
Углеводларни меъёрдан кўп истеъмол қилиш қон глюкоза даражасининг ошишига олиб келади, бунинг натижасида ошқозон ости бези ушбу глюкозани ҳужайраларга ташишга ёрдам берадиган инсулин ишлаб чиқаради. 2-тоифа қандли диабет билан оғриган одамда ҳужайралар инсулинга нисбатан камроқ сезгир бўлади. Бу инсулин қаршилиги ҳисобланади.
Глобал миқёсда инсулин қаршилиги иккита пайдо бўлиш механизмига эга:
А тури — ортиқча ёғ тўқималари туфайли;
Б тури — инсулин ёки инсулин рецепторларига антитаналар мавжудлиги сабабли.
Клиник амалиётда Б тури жуда кам учрайди. Баъзида бир нечта генетик омилларнинг комбинацияси туфайли танадаги ёғнинг паст фоизида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Хўш, бунда шакарнинг таъсири борми?
Агар меъёрида истеъмол қилинса, бу танадаги ёғ улушининг ошишига олиб келмайди, инсулин самарали ишлашда давом этади.
Семириб кетишга олиб келадиган ҳаддан ташқари истеъмол вақт ўтиши билан аста-секин 2-тоифа диабет ривожланиши хавфи мавжуд.
2-тоифа диабет ҳар қандай семиз одамда ривожланиши мумкин: танадаги ёғ миқдори қанчалик юқори бўлса, 2-тоифа диабетнинг ривожланиш эҳтимоли шунчалик баланд бўлади. Бу ерда шакарнинг аҳамияти йўқ. Бундай одамлар умуман шакар истеъмол қилмаслиги ёки диетадан барча углеводларни чиқариб ташлаши мумкин — улар семириб кетса, 2-тоифа диабет ривожланади.
Нима қилиш керак?
2-тоифа диабет шакар туфайли эмас, балки ҳар қандай юқори калорияли овқатни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш натижаси бўлган семизлик туфайли ривожланади. Ечим эса оддий — турмуш тарзини ўзгартириш, истеъмол қилинадиган калориялар сонини камайтириш ва умумий фаолликни оширишни ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди