15:11 / 17.04.2022
1 067

Оддий ичимлик суви қон босимини туширади

Оддий ичимлик суви қон босимини туширади
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар мунтазам равишда керакли миқдорда суюқлик истеъмол қон босимини яхшилаши мумкин.
Оддий ичимлик суви қон босимини туширишда ёрдам беради”, - дейди шифокор-парҳезшунос, нутрициолог Евгений Арзамасцев.

Унинг сўзларига кўра, ҳар куни 1,5- 2 литр сув ичиш лозим. Агар одам бундан кам сув истеъмол қилса, қон босими кўпаяди.

Буни танадаги суюқликнинг ҳужайра ичида ва ташқарисида қайта тақсимланиши мумкинлиги билан изоҳлаш керак. Шу сабабли қон босими “сакрайди”. Бир куни меъёрда, бошқа куни эса кутилмаганда тушиши ёки кўтарилиши ҳолатлари кузатилади”,- дейди шифокор “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида.

Агар сув истеъмол қилиш тартибга солинса, суюқлик тақсимланиши мувозанатга тушади. Шунингдек, шифокор туз ва тузли маҳсулотларни кам ва меъёрида истеъмол қилишни тавсия қилди. Чунки туз организмда суюқликни ушлаб туради.

Қачон биз тузни ҳам меъёрда истеъмол қилишни бошласак, организмдан ортиқча суюқлик чиқади, сўнг организмда қон ҳажми мувозанатланади ва шу сабабли босим пасаяди”,- дейди мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оддий ичимлик суви қон босимини туширади