18:19 / 20.04.2022
952

Уйқу инсонни қандай қилиб Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади?

Уйқу инсонни қандай қилиб Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади?
Фото: «Домашний очаг»
Мунтазам уйқусизлик Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини 1,5 баробарга оширади. Керак бўлгандан камроқ ухлаётганингизни аниқлаш мумкин, ҳатто ҳамма нарса яхшидек туйилаётган бўлса ҳам. «Домашний очаг» нашри бу борада фойдали маълумотларни тақдим этди.

Организм энергиясининг бешдан бир қисми миянинг ишлашини таъминлаш учун сарфланади — бундай интенсив иш ўзига хос чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши ажабланарли эмас, уларнинг баъзилари заҳарли бўлиши мумкин. Ана шулардан бири амилоид оқсили бўлиб, тадқиқотчиларнинг фикрича, унинг ортиқча бўлиши Альцгеймер касаллигининг асосий сабабидир. Яхшиямки, улар ўз вақтида бартараф этилади: кун давомида мия ҳужайралари орасидаги бўшлиқда тўпланган оқсил тунги дам олиш вақтида йўқ қилинади.

Сифатли уйқу саломатлик учун ҳақиқатан ҳам зарур: нафақат организм, балки мия ҳам узоқ ва чуқур дам олишга муҳтож. Уппсала университети (Швеция) мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқот мунтазам уйқусиз одамларда Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфи 1,5 баравар ошишини тасдиқлади. Уйқусизликнинг бошқа оқибатларига миянинг тезроқ қисқариши ва, айниқса, миянинг идрок, концентрациянинг пасайиши ва хотира бузилиши учун масъул бўлган жойлари киради.

Мия ва уйқуни қандай ҳимоя қилиш керак?

Агар ухлаш ёки кечаси уйғониш қийин бўлса ва узоқ вақт уйқу келмаса, дам олиш сифати пасаяди. Кўпчиликнинг уйқуси тез режимда бўлиб, мия ҳақиқатан ҳам қайта ишга тушиши учун етарлича дам олмайди.

Эрталаб пиёда юринг

Табиий қуёш нури сиркад ритмларнинг регуляторидир. Агар эрталаб қуёш нуридан қувват олинса, мелатонин гормони ишлаб чиқарилиши тўхтайди, биологик соат қайта тикланади, тетиклик ва қувват олинади. Агар сайр қилиш имкони бўлмаса, хонани камида 15 дақиқага тарк этиш керак, масалан, уй яқинидаги дўконга харид учун бориш мумкин.

Қоронғида ухланг

Тунда ётоқхонада ёруғлик қанчалик кам бўлса, ички соат тунги дам олишга шунчалик осон мослашади: кечқурун ёруғликнинг аста-секин камайиши натижасида организм мелатонин ишлаб чиқаришни бошлайди, бу эса ухлаб қолишга ёрдам беради. Ушбу жараёнга астойдил ёндашиш зарур: ётоқхонадан барча ёруғлик манбаларини ва, айниқса, мобил телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни олиб ташлаш тавсия этилади.

Ётишдан олдин илиқ душ ёки ҳаммом олинг

Ҳар оқшом содир бўладиган тана ҳароратининг пасайиши ва тунги уйқу пайтида энг юқори даражага кўтарилиши тезроқ ухлаб қолишга ёрдам берадиган яна бир механизмдир. Ётишдан олдин шунчаки илиқ душ ёки ҳаммомни қабул қилиш орқали таъсирни бироз кучайтириш мумкин.

Спорт билан шуғулланинг

Мунтазам жисмоний машқлар стрессни камайтиришга ёрдам беради, бу эса уйқуни яхшилайди ва тунги дам олишга ёрдам беради. Шунинг учун эрталабки машқларни эътиборсиз қолдирмаслик керак, мунтазам равишда юриш, шунингдек, вақти-вақти билан ишлашни тўхтатиб, бироз гимнастика билан шуғулланиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Уйқу инсонни қандай қилиб Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади?