14:28 / 23.04.2022
1 646

Овқатланишдан сўнг кузатиладиган кўнгил айниши нимадан дарак беради?

Овқатланишдан сўнг кузатиладиган кўнгил айниши нимадан дарак беради?
Фото: Getty Images
Кўпчилик овқатдан кейин ўзини ёмон ҳис қилади. Кўпинча бу овқат ҳазм қилиш тизими касалликларининг белгиси, аммо бошқа омиллар ҳам бу нохуш ҳолатга олиб келиши мумкин.

Овқатдан кейин кўнгил айниши сабабларини икки гуруҳга бўлиш мумкин:

Соғлом одамда кузатиладиган кўнгил айниши
Нотўғри овқатланиш туфайли ривожланиши мумкин. Бунга қуйидагилар сабаб бўлади:

- ортиқча овқатланиш;
- қовурилган ва ёғли овқатлар;
- овқатдан сўнг дарҳол бажарилган фаол ҳаракатлар ва жисмоний фаолият;
- сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилиш;
- интоксикация.

Бундай ҳолларда овқатланишни тартибга солиш ёки токсик моддалардан фойдаланишни тўхтатиш кифоя.

Фото: Getty Images
Турли касалликлар туфайли кўнгил айниши
Агар диетани тартибга солиш кутилган натижани бермаса ва овқатдан кейин кўнгил айниш сақланиб қолса, бу қуйидаги касалликларнинг ривожланиши учун сигнал бўлиши мумкин:

- эзофагит;
- гастрит;
- энтерит;
- гепатит;
- панкреатит;
- ўт қопидаги тош;
- холетцистит;
- ошқозон яраси;
- ичак дисбактериози.

Ушбу касалликлар тиббий муолажани талаб қилади, мустақил даволаш нафақат самарасиз, балки хавфли ҳамдир.

Фото: Getty Images
Соғлом аёлда овқатдан кейин кўнгил айниши
Кунига 2 мартагача кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳомиладорликнинг одатий белгисидир, агар кўнгил айниши ёки қайт қилиш тез-тез содир бўлса, бу тиббий назоратни талаб қиладиган токсикоз бўлиши мумкин.

Овқатдан кейин кўнгил айниса, нима қилиш керак?
Аввало, уни юзага келтирадиган омилларни истисно қилиш керак, хусусан:

- кам-камдан тез-тез овқатланинг;
- овқатдан кейин оғир жисмоний зўриқишлардан сақланинг (фақат пиёда юриш тавсия этилади);
- ёғли овқатларни камайтиринг;
- буғда пиширилган, қайнатилган ва димланган овқатларга устунлик беринг;
- маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини диққат билан текширинг;
- алкоголь ва тамаки истеъмол қилманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Овқатланишдан сўнг кузатиладиган кўнгил айниши нимадан дарак беради?