Германия Кардиология фонди FOCUS Online нашрига тез содир бўладиган инсультнинг бешта белгисини маълум қилди.
Одатда бу касалликнинг белгилари инсульт бўлишидан бир ҳафта ёки бир неча кун олдин билдириши мумкин. Фонд мутахассислари қуйидаги симптомларга эътибор қаратишни тавсия қилган:
1. Тананинг бир томони фалажланиши (масалан қўл ёки оёқ);
2. Юз мушакларининг ҳаракатланишида муаммолар (оғиз чизиғининг оғиб кетиши ёки табассум қилишга қийналиш);
3. Нутқ билан муаммолар (тўсатдан ноаниқ ёки мужмал гапириш, сўзларни танлашда ва гап тузишда қийналиш);
4. Қаттиқ бош оғриғи, бош айланиши;
5. Кўриш қобилиятининг ҳатто кўзлар кўрмай қолгунча бузилиши.
Бундай белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар қон босимини мунтазам текшириб туриш орқали инсультнинг олдини олиши мумкин.
Аломатларни эрта аниқлаш инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда