Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги энг муҳим вазирликка айлантирилади

  • Ўзбекистон
  • 21-06-2018, 21:32
  • 1 928
  • Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги энг муҳим вазирликка айлантирилади
    Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар – Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилиши маълум қилинди.

    Таълим тизими – фарзандларимизнинг камоли билан бевосита боғлиқ эканини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ахир болаларимизнинг асосий вақти мактабда, устозларидан сабоқ олишга сарфланади.

    Айни пайтда мактабларда 6 миллион бола таълим олмоқда. Шунча қоракўзлар юртимизнинг эртаси, истиқбол эгалари. Улар ҳар жиҳатдан билимли, етук бўлсагина биз орзуимиздаги келажакка эга бўламиз.

    Шунинг учун таълим тизими инфраструктураси замон талабларига мувофиқ тубдан ўзгартирилади, таъбир жоиз бўлса, бутунлай янгиланади. Шу мақсадда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар — Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилади. Мазкур вазирлик — энг муҳим вазирликка айлантирилади. Тузилмага ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

    Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди.

    Халқ таълими тизимига малакали мутахассислар жалб этилади. Шу мақсадга қаратилган Президент қарори қабул қилинади.

    Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади. Тизимга тааллуқли маблағлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақсимланади. Соҳада мақсадсиз маблағ сарфлаш бартараф этилади.

    Таълим тизимини, хусусан, Халқ таълими вазирлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барча раҳбарларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланади.

    » » Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги энг муҳим вазирликка айлантирилади
    Яндекс.Метрика