Heritage Foundation'нинг иқтисодий эркинлик индексида Ўзбекистоннинг судлар самарадорлиги индикаторидаги ўрни қониқарли эмас. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев халқаро рейтинглар форумида суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чораларни фаоллаштириш кераклигини айтди.
III Халқаро рейтинглар форуми доирасида сўзга чиққан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги суд-ҳуқуқ тизимига доир рейтингларда қайд этаётган ўринларига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Ўтган 2021 йил давомида эълон қилинган жами 19 та халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг ўрни акс этиб, 11 та позицияда яхшиланган. «Transparency International» ташкилотининг 2021 йил учун «Коррупцияни қабул қилиш индекси»да мамлакатимиз ўз ўрнини 6 поғона яхшилаб, 180 та давлат ичида 140-ўринни эгаллади ва сўнгги йилларда 17 поғона юқорилади. Ташкилот ҳисоботида Ўзбекистон сўнгги беш йилда энг барқарор ўсиш кўрсаткичига эришган 6 та давлатдан бири сифатида қайд этилган.
Биргина 2021 йилда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида 8 мингдан ортиқ назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Хусусан, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судларга қарийб 4 мингта даъво аризалари киритилди.
Ўтган йилда 2345 та коррупциявий жиноят иши қўзғатилиб, 2804 нафар мансабдор шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилган. Бош прокуратура ташаббуси билан БМТ Тараққиёт дастури кўмагида «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзкимёсаноат» АЖда халқаро стандартлар асосида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини жорий қилиш ишлари тўлиқ якунланди. Бошқа вазирлик ва давлат идораларида ҳам бу жараён фаол давом эттирилмоқда.
Ушбу ҳаракатлар самараси ўлароқ, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ҳуқуқ устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш индекси ҳамда кўрсаткичларидаги ўрни йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Хусусан, World Justice Project ташкилотининг ҳуқуқ устуворлиги индексидаги коррупциянинг мавжуд эмаслиги кўрсаткичида мамлакатимиз 2021 йилда 70-ўринни банд этиб, 2016 йилга нисбатан 26 поғонага юқорилади.
Ёки биргина ҳуқуқ устуворлиги индексида Ўзбекистон 139 та давлат орасида 85-ўринни қайд этиб, 2020 йилга нисбатан 14 поғонага кўтарилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индикаторлардаги ўрнини яхшилаш борасида олдимизда бир қатор вазифалар турибди. Жумладан, “Мерос” (Heritage Foundation) жамғармаси томонидан юритиладиган иқтисодий эркинлик индексининг суд фаолияти самарадорлиги индикаторида яхшироқ кўрсаткичларга эришиш мақсадида суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чораларни фаоллаштириш талаб этилади», деди Ниғматулла Йўлдошев.
Аввалроқ, Ўзбекистон Heritage Foundation тадқиқот марказининг «Иқтисодий эркинлик индекси – 2022» рейтингида 177 та мамлакат орасида 55,7 балл билан 117-ўринни эгаллагани ва иқтисодиёти эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан жой олгани маълум қилинганди.
Рейтингдаги умумий пасайишга суд самарадорлиги ва мулкчилик ҳуқуқи бўйича вазиятнинг орқага кетгани жиддий таъсир кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда