10:58 / 20.02.2015
6 329

Ўзбекистоннинг 7,6 млн кишилик аҳолиси вилоятлараро қулай транспорт алоқасига эга бўлади

Ўзбекистоннинг 7,6 млн кишилик аҳолиси вилоятлараро қулай транспорт алоқасига эга бўлади

Жаҳон банки ижрочи директорлари 13 февраль куни Ўзбекистоннинг Поп-Ангрен темирйўл тармоғи қурилиши учун 195 млн доллар кредит маблағлари ажратиш қарорини маъқуллади.

ЖБ матбуот хизмати хабар берганидек, бу лойиҳа Фарғона водийси билан транспорт алоқасини водийнинг тор қисми ҳамда Ўзбекистоннинг қолган вилоятлари ўртасидаги транспорт хизматлари самарадорлигини ошириш йўли билан яхшилайди. Вилоятлараро темирйўл алоқаси 7,6 млн кишилик аҳоли учун хизмат қилади. Кичик ва ўрта корхоналарнинг бозорга киришлари кенгайиши ҳамда ўз даромадларини оширишлари мумкин бўлади. Темирйўл қурилиши, шунингдек, тўқимачилик ва хизмат кўрсатиш соҳалари каби иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида бандликнинг ўсишига туртки бўлади.

Лойиҳа Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг амалга оширилишига кўмак беради. Бу дастур доирасида 6 транспорт коридорида мужассамлашган Транспорт ва савдога кўмак бериш стратегияси амалга оширилади. Ушбу Поп-Ангрен темирйўл тармоғи 2-коридор бўйлаб, Хитой ва Кавказни боғлаган ҳолда, шарқдан ғарбга томон қараб кетади.

Фарғона водийси билан Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини боғловчи темирйўл алоқасини қуриш ҳисобига транспорт харажатларини камайтириш, ўтказиш қобилияти ва ишончлилигини ошириш лойиҳани ривожлантириш мақсади ҳисобланади. Бу темирйўл линияси тез ва арзон, барча мавсумларда ишлайдиган, ишончли ва хавфсиз транспорт хизматини кўрсатишни таъминлайди. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ушбу термийўл тармоғидан биринчи йил фойдаланишда 600 мингга яқин йўловчини ва 4,6 млн тоннага яқин маҳсулотларни ташишни прогноз қилмоқда.

Лойиҳанинг умумий нархи 1 млрд 633,75 млн долларни ташкил қилади. Лойиҳа асосан ДАТКнинг шахсий маблағлари ҳамда Ўзбекистон реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси томонидан молиялаштирилади. Шунингдек, Хитойнинг Эксимбанки 350 млн доллар ҳамда Жаҳон банки 195 млн доллар маблағ ажратади.

Лойиҳа доирасида Поп ва Ангрен ўртасида узунлиги 124 километрни ташкил қиладиган бир изли темирйўл тармоғи қурилади. Тармоқнинг 19,2 километрлик қисми Қамчиқ довони орқали ўтувчи туннелни ҳам ўз ичига олади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг 7,6 млн кишилик аҳолиси вилоятлараро қулай транспорт алоқасига эга бўлади