«Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, қарор билан 2023 йил 1 февралдан:
- QR-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади;
- ордер қоғоз шаклда расмийлаштирилганида «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилади;
- адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан, унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.
«Юридик ёрдам» ахборот тизими жорий этилиши муносабати билан:
- давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади;
- адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади;
- адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, улар автоматик равишда умумлаштирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар