16:22 / 31.05.2022
1 546

Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан дунёнинг етакчи прогностик марказлари ҳисоб-китобларини жалб қилган ҳолда тузилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг июнь ойи ўртача иссиқ бўлади.

Марказ синоптикларига кўра, июнь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, республика шимоли бўйича баъзи жойларда асосан меъёрдан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ой давомида республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида кундуз кунги ҳарорат 29-32 даражадан 36-39 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ даврларда ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача кўтарилади.

Қайд этилишича, 2019 йил июнь ойи Тошкентда ҳаво ҳарорати деярли ой давомида 29-34 даража атрофида бўлган, ой охирида 35-37 даражагача кўтарилган. 2020 йил июнь ойи унча иссиқ бўлмаган. Хусусан, Тошкентда ҳаво ҳарорати фақат бир марта 40 даражага етган.

2021 йил июнь ойи эса аномал иссиқ бўлди. Кўпчилик вилоятларда Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ, баъзи жойларда эса жуда иссиқ ой бўлди. Республиканинг айрим ҳудудларида барча метеорологик кузатувлар қаторлари бўйича июнь ойи учун максимал ҳаво ҳароратининг рекордлари ўрнатилди.

Ушбу йилнинг июнь ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Умуман олганда, Марказий Осиёда ёз қурғоқчилик билан ажралиб туришига қарамай, Ўзбекистонда июнь ойида баъзан маҳаллий хусусиятга эга жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғирлар ёғади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида июнь ойида кучли жала ёмғирлар ёғиши энг хафли деб ҳисобланади, чунки улар сел ва сув тошқинлари ўтишига сабаб бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ёзнинг охиригача ўртача ҳарорат меъёр атрофида ва меъёрдан деярли юқори бўлиши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди