14:18 / 12.06.2022
1 815

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилади

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида сиёсий партиялар фракциялари таклифлари асосида маромига етказилган учта қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, мажлисда депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилган. Унга кўра, қонунга Сайлов кодексига сўнгги йилларда киритилган ўзгартишлардан келиб чиққан ҳолда референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқа бир қатор тузатишлар киритиш назарда тутилган.

Шунингдек, «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунлар тўлдирилиб, бир қатор қоидалар ўрнатиш белгиланган.

Депутатлар юқоридаги учта қонун лойиҳаларини «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ягона қонун лойиҳасига бирлаштириб, учинчи ўқишда қабул қилган.

Қонунчилик палатаси мажлиси жонли эфирга узатилмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилади