
Бугун ва эртага республика бўйича ҳаво ҳарорати 36-41 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даража иссиққача бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади, шу куни термометр устуни баъзи жойларда 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45 даража иссиққача кўтарилади.
Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади. Бугун ва эртага республика шимолий ҳудудларида, Бухоро ва Навоий вилоятлари чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кузатилади.
Маълум қилинишича, 17 июлда айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар