Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддати узайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 13 июлдаги 1-сон баёнига мувофиқ, 2022/23 ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди.
Давлат тест маркази хабарига кўра, бу йил аризалар қабули 27 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 17 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Давлат тест маркази хабарига кўра, бу йил аризалар қабули 27 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 17 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…