13:30 / 25.07.2022
2 185

Ўзбекистонда қачондан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиши маълум қилинди

Ўзбекистонда қачондан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даража атрофида, жанубда 45 даражагача бўлади.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси тарқалади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 25–26 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати 32–37 даражагача пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.

Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33–36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда 39–41 даражага етади.

25–27 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 28–29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

25–28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда қачондан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиши маълум қилинди