28-29 июль кунларидан бошлаб республикага аста-секин салқин ҳаво қайтади.
Урал ҳудудларидаги нам ҳаво оқими бу сафар «сўниб бораётган» иссиқ ҳаво оқимини республика ҳудудларидан бутунлай «ҳайдаб юбориш» қувватига эга бўлади, дея ёзади метеоролог Эркин Абдулаҳатов.
Мазкур ҳолат узоқ муддат кузатилган жазирама ҳаво ўрнига салқин ҳаво қайтишига сабаб бўлади. 29 июлдан жануб вилоятлардан ташқари бошқа вилоятларда аҳоли кунлар анчагина салқинлаганини ўз танасида ҳис қилади.
Юқоридаги картада 26 июль куни Уралда нам ҳаво оқимларидан ҳудудларда бир суткада 10-13 мм гача ёғин ёғгани кўрсатилган. Демак, бизнинг минтақадаги тоғлар ва шимолда ҳам бу оқимдан 3-6 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилиш мумкин. Бу сел-сув тошқин келтириб чиқармайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбeкистон бўйича 25-29 июлга об-ҳаво прогнозида ҳаво пасайиши маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади