Об-ҳаво ҳарорати кўтарилади

Об-ҳаво ҳарорати кўтарилади
Гидрометеорология хизмати янги ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўтган дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Урал (Россия) ҳудудидан салқин ҳаво массаси кириб келди.

Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15° гача, кундуз кунлари 25-30° гача пасайди.

Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойининг охириги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳарорат билан асосан очиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ҳарорат 12-17° дан юқори бўлмайди, ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат 27-30° атрофида бўлади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 31-34° гача бироз кўтарилади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар