
Ўзбекистонда аҳоли, саноат, турар жой ва ижтимоий объектларни зилзила хавфидан сақлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Комилжон Орипов маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Ҳиндикуш минтақасидаги бир қатор ер силкинишларидан кейин, шу билан бирга аҳолининг мамлакатдаги сейсмологик фаолликдан хавотирга тушганини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳукумати аҳоли ва биноларни хавфсизлик билан таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.
"Турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат 40 кишилик махсус ишчи гуруҳ тузилди, улар республика ҳудуди ва аҳолини зилзиладан сақлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқишди. Мазкур ҳужжат шунингдек, "Сейсмологик хавфсизлик ҳақида"ги янги қонун лойиҳасини ҳам кўзда тутмоқда", - дея таъкидлади ФВВ вакили.
Ҳозирда дастур келишувнинг сўнгги босқичида, унинг давлат бюджети томонидан молиялаштирилиши масалалари муҳокама қилинмоқда. Ҳукумат тасдиқлаганидан кейин аниқ параметрлар бўйича иш бошланади.
Тайёрланаётган ҳужжатнинг энг муҳим аспектларидан бири - Ўзбекистонда жойлашган барча биноларни истисносиз сейсмочидамлиликка паспортизация қилиш ва текширув механизмини ишлаб чиқиш. Бунинг натижасида мутахассислар объектларнинг ҳозирги ҳолати ва уларнинг сейсмологик фаолликка қарши чидамлилиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишни режалаштиришмоқда.
Бундай тажриба Ўзбекистонда 2010-2015 йилларда барча умумтаълим мактаблари доирасида ўтказилган, бу эса 10 000 бино дегани. Тадқиқотлар натижасида 4,3 фоиз мактабларни бузиб янгитдан қуриш, 24,2 фоизини капитал таъмирлаш, 29,3 фоизини реконструкция қилиш ва 42,2 фоизини жорий таъмирдан чиқариш кераклиги маълум бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар