14:39 / 30.09.2022
1 182

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25° атрофида бўлади.

Эртага 1 октябр куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15° бўлади, кундузи 21-26° гача пасаяди.

2 октябр куни антициклон таъсири ҳали ҳам давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8-13° гача пасаяди, кундузи 21-26° атрофида бўлади.

Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади