15:00 / 28.10.2022
2 012

Якшанба ва душанба кунлари юртимизда ёмғир ёғади

Якшанба ва душанба кунлари юртимизда ёмғир ёғади
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кечга томон ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража, кундуз кунлари 16-21 даража илиқ атрофида бўлади.

Якшанба куни республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудидан совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача пасаяди.

Душанба куни кучли ёмғир ёғиши фақат шарқий ҳудудларда сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати қуёш исиши ҳисобига 13-18 даража илиққача бироз кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-31 октябр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 30-31 октябрда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.

30-31 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Якшанба ва душанба кунлари юртимизда ёмғир ёғади