11:41 / 19.11.2022
1 037

Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда

Давлат байроғидан фойдаланишдаги айрим чекловлар олиб ташланади, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Айни вақтда депутатлар Давлат байроғи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини муҳокама қилмоқда. Айтилишича, бу бўйича депутатлар орасидан ишчи гуруҳ ҳам тузилади.

Қонун лойиҳасида Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқароларнинг эркин фойдаланиши ҳамда унга эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

Партия фракциясига аъзо бўлган депутатлар сайловчилар билан ўтказган учрашувларида давлат байроғининг бундан 31 йил олдин қабул қилинганлиги, сўнгги йилларда эса ундан фойдаланишда айрим чекловлар мавжудлигини очиқ, ошкора айтишмоқда. Учрашувлар жараёнида ушбу қонунни давр талабига мослаштириш, Давлат байроғидан фойдаланиш борасида қонун нормаларини янада либераллаштириш лозимлиги билдирилмоқда”, дейди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов.
Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда
Депутат Расул Кушербаев ёзишича, бу ўзгаришлардан кейин фуқаролар ҳам байроғга ҳурмат сақлаган ҳолда ўз хонадонларига илиши, иш жойларида эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

"Бу орқали байроқ бўйича мавжуд чекловлар учун белгиланган жазо масаласини ҳам қайта кўриб чиқишга тўғри келади”, дейди депутат.

Маълумот учун, бугун 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Ўзбекистон республикасининг давлат байроғи тўғрисидаги қонун 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган.

Қонун 13та моддадан иборат. Қонунда байроқ бир қатор ташкилот биноларида, шунингдек, доимий равишда Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида кўтарилиши белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида кўтарилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда