
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳарорат фони кечаги кунга нисбатан бироз паст, аммо етарли даражада юқори, 15-17 даража илиқ, жанубда 20 даража иссиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача пасаяди.
Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.
Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар