date
views 6 640

Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Ўзбекистон миллий банклараро тўлов хизмати бўлмиш Uzcard тизимида бугун, 12 май куни соат 10:55дан бошлаб алоқа узилиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг марказининг расмий сайтида хабар қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

Хабар қилинишича, АТСдаги тармоқ ускуналарининг носозликлари туфайли онлайн терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилган.

Марказ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, мижозларга хизмат кўрсатишни тезда қайта йўлга қўйиш учун барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда