15:29 / 24.02.2015
7 412

Тўрткўлнинг ТТВ телеканали эфир вақтида «совчилик» билан шуғулланаётгани учун танқид қилинди

Тўрткўлнинг ТТВ телеканали эфир вақтида «совчилик» билан шуғулланаётгани учун танқид қилинди

«Ўзбекистон овози» газетасининг сайтида чоп этилган «Ким ким билан танишмоқда?» номли мақолада ТТВ – яъни, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл шаҳрида фаолият юритаётган ойнаи жаҳон мутассадиларининг «савобталаб» совчилик билан шуғулланиб, ёшлар хаёлини ўғирлашаётгани танқид қилинди, деб ёзади «Uz24.uz».

Унга кўра, телеканал орқали ҳар куни исталган пайтда эфирга узатиладиган қўшиқлар дастури билан бир вақтда «Хонқалик қизлар билан танишаман. Нукусдан Ойбек», «Гўзал қизлар билан танишаман. Хўжайлидан Холмурот», «Ҳазорасплик қизларга салом. Хивалик Сардор» мазмунидаги хусусий эълонлар тўхтовсиз равишда бериб борилмоқда. Танишувга чорловчи йигит-қизнинг қўл телефони рақами ҳам тўлиқ эфирга узатилмоқда.

«ТТВ мутасаддилари бу хизматдан, албатта, ўзига яраша пул ишлаяпти. Сабаби ‘SMS орқали ТВ сўзини 5742 рақамига юборинғ қабилидаги ёшларни чалғитувчи даъват эфирда мунтазам бериб борилади. Албатта, ҳар бир кирувчи ‘смс’ фалон доллар туради. Бундан ҳам телефон компаниялари, ҳам телевидение моддий манфаатдор», − дейилади мақолада.

Бироқ бу ҳолатнинг ёшларга салбий таъсир этишини билдириш мақсадида қуйидаги мисол келтирилади:

«Туманимиздан бир қиз айнан ТТВдаги эълон туфайли бошқа бир туманда яшовчи йигит билан сиртдан танишади. Ваъдалар берилади ва қизнинг ота-онаси ноилож тўй қилишди. Бир ҳафта ўтмасдан қиз уйига бош эгиб қайтиб келди. Маълум бўлишича, йигит уйланган, аввалги хотини билан ҳали расман ажралишмаган экан. Бу ёқда икки ўртада можаро. ‘Савобталаб’ совчилар эса пул топиш билан овора».

Маълум бўлишича, 2 йил муқаддам ҳам эфирдаги «ҳожатбарорлар» тўғрисида мақола ёзилган. Мазкур чиқишдан сўнг, Хоразм вилоятидаги хусусий телевидениелар танқиддан тўғри хулоса чиқаришган ва эфир орқали «Қизлар билан танишаман» мазмунидаги эълонларга чек қўйган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тўрткўлнинг ТТВ телеканали эфир вақтида «совчилик» билан шуғулланаётгани учун танқид қилинди