Ҳукуматнинг жорий йил 19 январдаги тегишли қарори билан «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, мазкур жамоавий гуруҳлар 2023 йил 1 июндан ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали ташкил этилади.
Қайд этилишича, мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади.
Гуруҳлар республиканинг барча туман (шаҳар)ларида 2 нафардан (криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда 3 нафардан) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантирилади.
Гуруҳ аъзолари 1 йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...
Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот
АҚШда Трамп тарафдорлари Вакиллар палатаси спикерини лавозимидан четлата олмади
Де Росси: "Бир йил олдин Б Серия клуби мени истеъфога чиқарганди"
Россиялик хакерлар Путин табригини Украина сайтларига жойлаштирди
Тадқиқот: сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди ва хавфли бўлиши мумкин