
Республика Гидрометеорология хизмати хабарларига кўра, кейинги кунларда об-ҳаво ҳароратида катта ўзгариш кузатилмайди.
26 январь кунига қадар республика бўйлаб совуқ ҳароратлар сақланади.
Шимол ва тоғларда тунлари -18 -19 даража совуққача, кундуз кунлари шимолда нол даражадан совуқ ҳарорат, жанубда эса +5 даражагача илиқ ҳароратлар кутилиши маълум қилинган.
Умумий ҳисобда, республиканинг катта қисмида тунлари -8 -13 даража совуқ, кундауз кунлари нол даража атрофида илиқ бўлиши таъкидланган.
Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар