08:26 / 03.03.2023
512

Ўзбекистонда март ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда март ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” баҳорнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Прогнозларга кўра, жуда илиқ об-ҳаво билан бошланган 2023 йилнинг март ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22 даража илиқ бўлади.  Айрим кунларда ҳарорат 24-27 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 29 даражагача кўтарилади.

5—6 март кунлари ва ўн кунлик охирида республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида кундузги ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, шунга қарамай, март ойининг биринчи ўн кунлиги меъёрдан нисбатан илиқроқ бўлади.

Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқдан 0-5 даражагача илиқ (баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлиши мумкин), кундуз кунлари 20-25 даража илиқдан 10-15 даражагача илиқ ўзгариб туриши кутилмоқда.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида (ҳар бир ўн кунликда 1-3 кундан) асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда март ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди