23:23 / 12.04.2023
517

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши прогноз қилинди

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши прогноз қилинди

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, 16 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида тунлари ҳаво ҳарорати +5 даражагача пасаяди.

Кундуз куни эса +13 +18 даражагача салқин ҳарорат кутилади.

Республиканинг марказий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 14-15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 16 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда есади, 14 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 20-25°, 16 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Жанубий ҳудудларда 16 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилиши кутиляпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши прогноз қилинди