14:36 / 15.04.2023
510

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Синоптиклар 17-19 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат 17 апрелда кечаси +0...+5 даража, баъзи жойларда -1...-3 даража, кундузи +7...+12 даража, 18 апрелда кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 19 апрелда кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат 17-18 апрелда кечаси +1...+6 даража, Навоий вилояти шимолида -1...-3 даража, кундузи 17 апрелда +10...+15 даража, 18 апрелда +12...+17 даража, 19 апрелда кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи 17 апрелда +10...+15 даража,18 апрелда +12...+17 даража, 19 апрелда кундузи +15...+20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат 17 апрелда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 18 апрелда кечаси +4...+9 даража, кундузи +17...+22 даража, 19 апрелда кечаси +4...+9 даража, кундузи +19...+24 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 апрелда Фарғона вилоятида баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат 17 апрелда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража, 18-19 апрелда кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 17-18 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади, дўл ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. 19 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 апрелда кечаси +0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража, 18-19 апрелда кечаси -0...-5 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти