20:55 / 08.05.2023
424

Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади

Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” фармон имзолади.

Фармон билан, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинадиган бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси 2 ой муддатда бу қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиши керак.

Ички ишлар вазирлигига эса бир ой муддатда фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилиш тартибини жорий этишга қаратилган мутлақо янги механизмларни назарда тутувчи президенти фармони лойиҳасини тақдим этиш юклатилди.

Булардан мақсад – янги таҳрирдаги конституциянинг 32-моддасида белгиланган мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади