09:52 / 22.06.2023
287

Миллий гвардияга 16 та ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ваколати берилди

Миллий гвардияга 16 та ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ваколати берилди

Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16 та моддаси бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди. Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Янги қонун билан Миллий гвардия органларига МЖтКнинг 16 та моддаси бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди.

Шундан 13 та моддада ҳужжатларни расмийлаштириб судга юбориш ваколати белгиланган бўлса, кўриб чиқиб жарима жазоси тайинлаш ваколати берилган моддалар 4 тани ташкил этади.

Майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан белгиланган режа асосида мунтазам равишда миллий қонунчиликни, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни, ҳуқуқий соҳаларда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳаракатининг асосий стандартлари ва моделларини ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Миллий гвардияга 16 та ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ваколати берилди