12:00 / 22.06.2023
311

Ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда

Ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда

Президент томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан президент айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида  электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);
  • ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари бўйича ўзгаришлар.

Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади.

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди. Муқаддам бу қоида президент қарорлари билан ажратиладиган ерларга нисбатан татбиқ этилмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда