date

Бугун “Ўрикзор” бозорида фавқулодда ҳодиса рўй берди (Фото)

Бугун “Ўрикзор” бозорида фавқулодда ҳодиса рўй берди (Фото)

Тошкентдаги "Ўрикзор" бозори ёнидаги иссиқ сув трубаси ёрилиб кетди. Иккита автомашина жиддий шикастланган. Бу ҳақда хабар бермоқда "Nuz.uz" сайти.

Ушбу пойтахтимиздаги "Ўрикзор" бозори ёнидаги трубанинг ёрилиб кетиши чоршанба куни куннинг иккинчи ярмида содир бўлган. Яъни автомобиллар тўхташ жойи яқинидаги трубанинг шу қадар кучли ёрилиб кетиши оқибатида трубанинг бир қисми осмонга отилган ва иккита "Жигули" ва "Матиз" автомашиналарини жиддий шикастлаган. Шунингдек, яна бир нечта автомашиналар ҳам турлича шикастланган.

Бундан ташқари трубадан отилиб чиқаётган иссиқ сув савдо комплексининг анча қисмини эгаллаган. Озиқ-овқат павильонини тўлиқ иссиқ сув қоплаган. Маълумотларга қараганда бўлиб ўтган воқеадан жабр кўрганлар йўқ.









Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бугун “Ўрикзор” бозорида фавқулодда ҳодиса рўй берди (Фото)