23:13 / 27.07.2023
256

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ташкил этиш хусусий секторга ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент фармони билан Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ташкил этиш хусусий секторга ўтказилади.

Шавкат Мирзиёевнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб аҳолининг маданий ҳаётини янада мазмунли ташкил этиш, айниқса, ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб қилиш учун маданият марказларида:

  • босқичма-босқич замонавий жиҳозланган кутубхоналар ва кинотеатрлар ташкил этилади;
  • мусиқа чолғучилиги ва ашула ижрочилиги бўйича пуллик махсус курсларда ўқитиш тизими жорий этилади;

Шунингдек, 2024–2026 йилларда халқаро фестиваллар, форумлар ва республика даражасидаги маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади. 

Маданият вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши белгиланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ташкил этиш хусусий секторга ўтказилади