
7 июль, якшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 7 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ, Тошкент шаҳрида +35…+37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар