Ўзбекистон демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳар йили жаҳон мамлакатларининг демократия индексини эълон қиладиган Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқотлар ташкилотининг 2023 йилги рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади.
“Демократия индекси”ни 2006 йилдан бери эълон қилиб келинади. Давлатларга бешта тоифа бўйича балл берилади, сўнг баллар асосида ҳар бири тузум тури бўйича таснифланади: тўла демократия, номукаммал демократия, гибрид тузум ва автократия. Мамлакатдаги демократия билан боғлиқ вазиятни 10 баллдан 2,12 балл сифатида баҳоламоқда. Бунда тоифаларга қуйидагича балл берилган:
сайлов жараёни сифати ва плюрализм — 0,08 балл;
ҳукумат фаолияти — 1,86 балл;
сиёсий иштирок — 2,78 балл;
сиёсий маданият — 5 балл;
фуқаролик эркинликлари — 0,88 балл.
2012 йилда Ўзбекистон The Economist Intelligence Unit рейтингида 159-ўринда эди. 2018 йил учун демократия индексида Ўзбекистон 156-ўринга чиққан. 2021 йилги рейтингида эса 150-ўринни эгаллаганди.
Шунингдек, рейтингда Тожикистон — 155-ўринни эгаллаган бўлса, Туркманистон эса рейтинг якунига яқинроқ — 162-ўринда. Қирғизистон ва Қозоғистон етти поғона юқорилаб, мос равишда 109 ва 120-ўринларга жойлашган.
Бундан олдин Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига киргани, Ўзбекистон хайр-саховат бўйича дунё рейтингида 36-ўринни эгаллагани тўғрисида хабар берилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Демократия индекси”ни 2006 йилдан бери эълон қилиб келинади. Давлатларга бешта тоифа бўйича балл берилади, сўнг баллар асосида ҳар бири тузум тури бўйича таснифланади: тўла демократия, номукаммал демократия, гибрид тузум ва автократия. Мамлакатдаги демократия билан боғлиқ вазиятни 10 баллдан 2,12 балл сифатида баҳоламоқда. Бунда тоифаларга қуйидагича балл берилган:
сайлов жараёни сифати ва плюрализм — 0,08 балл;
ҳукумат фаолияти — 1,86 балл;
сиёсий иштирок — 2,78 балл;
сиёсий маданият — 5 балл;
фуқаролик эркинликлари — 0,88 балл.
2012 йилда Ўзбекистон The Economist Intelligence Unit рейтингида 159-ўринда эди. 2018 йил учун демократия индексида Ўзбекистон 156-ўринга чиққан. 2021 йилги рейтингида эса 150-ўринни эгаллаганди.
Шунингдек, рейтингда Тожикистон — 155-ўринни эгаллаган бўлса, Туркманистон эса рейтинг якунига яқинроқ — 162-ўринда. Қирғизистон ва Қозоғистон етти поғона юқорилаб, мос равишда 109 ва 120-ўринларга жойлашган.
Бундан олдин Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига киргани, Ўзбекистон хайр-саховат бўйича дунё рейтингида 36-ўринни эгаллагани тўғрисида хабар берилганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…